Ҳозирги замон сиёсий жараёнлари, локал ва глобал миқёсда турли сиёсий манфаат ва қизиқишларнинг ўзаро тўқнашуви, бунинг натижасида ижтимоий-сиёсий вазиятлар кескинлашувининг юзага келиши, пировардида сиёсий ҳокимият ва сиёсий режимга турлича таҳдидларнинг шаклланиши билан таърифланади. Бу ҳолат жамият турли сиёсий кучлари томонидан вужудга келтириладиган муайян сиёсий комбинацияларда кузатилади.